Колумбия университети аспиранти: “Ўзбекистон коронавирусга қарши муваффақиятли курашяпти”

Жамият

image

Жорий йилнинг, 31 март куни АҚШнинг “The Diplomat” нашри Марказий Осиё давлатларининг коронавирусга қарши кураши ҳақида мақола эълон қилди. Мақола муаллифи, Колумбия университети аспиранти Коллин Вуд, ушбу курашда Ўзбекистоннинг алоҳида муваффақиятларга эришаётганини таъкидлаб ўтди.

“Бу борада Ўзбекистон Марказий Осиёда алоҳида ажралиб туради. Ушбу мамлакатда коронавирус ҳолати тўғрисида тўлиқ ва шаффоф маълумот олиш имконияти бор. 1,2 миллион обуначиси бўлган Telegram`даги канал пандемия ҳақида узлуксиз маълумот бериб турибди”, дейди Коллин Вуд.

Шунингдек, муаллиф мамлакатда айрим уяли алоқа компаниялари аҳоли учун янгиликлар сайтига бепул кириш имкониятини яратганлиги ҳақида ҳам ёзиб ўтган. Шу билан бирга, мақолада ҳукумат аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига йўл қўймаслик учун карантиндагиларнинг уяли алоқа воситаларини вақтинча олиб қўяётгани самарали усул экани айтилган. 

Вуднинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари корорнавирусга қарши чоралар кўришда халқаро ҳамжамиятга нисбатан "кечикди".

"Сальвадор ҳукумати коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмасидан бурун мамлакатда карантин жорий қилди. Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон эса коронавирус аниқланган илк ҳолатдан сўнгина жиддий чоралар кўра бошлади" дейди Вуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 221 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 

Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Марказий Осиё Коронавирус

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг