Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 16 нафарга кўпайди
Жамият
−
03 Апрель 2020
17301Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 16 нафарга ошиб, 221 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Аввалроқ, коронавирусга чалинган беморларнинг 13 нафари (жами 25 нафар)тўлиқ тузалгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси