Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонларининг натижалари қачон эълон қилиниши айтилди
Local
−
16 December 2020 9515 1 minute
Эртага, 17 декабрь куни2020/2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар иштирокида ўтказилган саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари эълон қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларида билишлари мумкин.
Шунингдек, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz орқали ҳам тест синовлари натижалари билан танишиш мумкин бўлади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August