Коллеж ва техникумларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Жамият 3944
image

Маълумки, 2020-2021 ўқув йили учун Ўзбекистондаги коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари 2020 йил 20 ноябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилган. Бугун 17 декабрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан коллеж ва техникумларга саралаш имтиҳонлари (тест синовлари, ёзма ва касбий (ижодий) имтиҳон) натижалари эълон қилинган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, абитуриентлар саралаш имтиҳонлари натижаларини ўзлари ҳужжат топширган таълим муассасаларидан билиб олишлари мумкин.

Шунингдек, саралаш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилган коллеж ва техникумлар натижалари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган бўлиб, абитуриентларда texnikum.dtm.uz сайти орқали ҳам ўз натижаларини билиш имконияти мавжуд.

Маълумот учун, саралаш имтиҳонлари коллеж ва техникумларнинг 178 тасида тест синовлари, 176 тасида эса ёзма ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида бўлиб ўтган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3.2
t
×