Когон шаҳри ҳокимига “ҳайфсан” берилди
Жамият
−
12 Март
5583Бухоро вилоятидаги Когон шаҳри ҳокими Ҳаёт Давлатовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
“Маҳалла ободлигини таъминлаш, шу жумладан, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари, аҳоли хонадонларида эрта баҳорги экинларни экиш ишларини ташкил этиш, ҳашар уюштириш бўйича белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда жиддий камчилик ва қолоқликларга йўл қўйгани учун Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатовга нисбатан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.
Давлатовга ушбу “ҳайфсан” вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг тегишли фармойишига асосан берилган.
Маълумот учун, Ҳаёт Давлатов 1979 йилда Пешкў туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Санкт-Петербург давлат университетини, 2006 йилда Бухоро давлат университетини ҳамда 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – менежмент, иқтисодчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳаёт Давлатов 2018 йилда Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь