Клопп “Барселона” учун таътилдан воз кечиши мумкин

Спорт

image

Мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган “Ливерпуль”нинг германиялик бош мураббийи Юрген Клопп “Барселона”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Жерар Ромеро ўз X саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, немис мутахассиси фақатгина “Барселона” таклифи учун бир йиллик таътилдан воз кечади. Каталония клуби спорт директори Деку эса ҳозирда Клоппнинг клубга келиши ҳақиқатдан йироқ эканлигини айтди.

Қайд этиш жоиз, “Барселона”нинг амалдаги бош мураббийи Хави мавсум якунига етганидан сўнг клуб мураббийлигидан кетади.

Маълумот учун, Клопп 2015 йилнинг 8 октябридан буён “Ливерпуль”ни бошқариб келмоқда. Бу вақт ичида 56 ёшли мутахассис “қизиллар” билан 10 та совринни қўлга киритди. “Ливерпуль” Юрген қўл остида Европа Чемпионлар лигаси, Англия чемпионати, Лига кубоги, Англия кубоги, UEFA суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ливерпуль Юрген Клопп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг