КХШТ Марказий Осиёда машғулот ўтказади

Олам

image

Жорий йилда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ)нинг машғулотлари Марказий Осиёдаги Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳудудларида бўлиб ўтади. Сентябр-октябрь ойларида олтита тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-полковник Андрей Сердюков маълум қилди.

“Жорий йилда асосий қўшма ўқув тадбирлари қаторида сентябрь-октябрь ойларида Марказий Осиё минтақасида жамоавий хавфсизлик бўйича: Қирғизистон Республикаси ҳудудида КХШТ жамоавий тезкор қўшинлари билан “Ўзаро ҳамкорлик-2024” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари, "Поиск-2024" разведка кучлари ва воситалари билан махсус машқлар, КХШТ қўшинларини моддий-техник таъминлаш кучлари ва воситалари иштирокида “Эшелон-2024” махсус машқларини ўтказиш режалаштирилган”, дейди Сердюков брифингда.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистонда Марказий Осиё минтақасини тезкор жойлаштириш бўйича коллектив кучлар қўмондонлиги билан тезкор учрашув ва “Рубеж-2024” қўшма машғулотлари режалаштирилган.

“Қозоғистон Республикаси ҳудудида КХШТ тинчликпарвар кучлари иштирокида “Бузилмас биродарлик-2024” қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари режалаштирилган”, дея қўшимча қилди генерал.

Сердюков брифингида тақдим этилган тақдимотда айтилишича, машғулотларнинг фаол босқичларида КХШТга аъзо бўлмаган бошқа давлатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХШТ Бирлашган штаб бошлиғи Анатолий Сидоров Марказий Осиё минтақасида барқарорликка асосий таҳдид Афғонистонда мустаҳкам ўрнашиб олган кўплаб экстремистик гуруҳлар, хусусан, ИШИД ва “Ал-Қоида”  томонидан келиб чиқишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг