Арманистон-Озарбайжон чегарасида кескинлик сақланиб қоляпти – КХШТ

Олам 1475
image

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида кескинлик сақланиб қолмоқда ва деярли ҳар куни отишмалар бўлиб туради. Бу ҳақда бугун, 23 ноябрь куни Коллектив хавфсиизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида КХШТ Бош котиби Станислав Зась маълум қилди. 

“Айни пайтда Арманистон-Озарбайжон чегарасида кескинлик сақланиб қолмоқда. КХШТнинг жавоб маркази орқали бизга келаётган маълумотлар Арманистон-Озарбайжон чегарасида деярли ҳар куни отишмалар содир бўлаётганини тасдиқлайди”, дейди у. 

Заснинг қайд этишича, КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари учта сессияси – жорий йилнинг май, сентябрь ва октябрь ойларида – шу билан боғлиқ ҳолда юзага келаётган таҳдидларни муҳокама қилишга бағишланган. 

22-23 ноябрь кунлари Озарбайжон Мудофаа вазирлиги республика армиясининг Арманистон билан чегарадаги ва Қорабоғдаги позициялари кун давомида ўққа тутилганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги бу баёнотни навбатдаги дезинформация деб атади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 ноябрь куни Ереванда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.9
t
×