КХДР Жанубий Кореяга яна ахлатли шарлар учирди
Олам
−
18 Ноябрь
3279Бугун, 18 ноябрь куни эрталаб Шимолий Корея уч ҳафталик танаффусдан сўнг Жанубий Кореяга 40 га яқин ахлат шарларини учирди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Ахлат шарларининг қарийб ярми Сеул ва Марказий Кёнгидо вилоятига қулаб тушган.
Хабарда, шунингдек, шарларда Жанубий Кореяни танқид қилувчи варақалар бўлгани ва хавфли воситалар бўлмагани айтилган.
Сеулнинг таъкидлашича, Шимолий Корея ахлат шарларини учиришда чегарани кесиб ўтган.
“Ҳарбийларимизнинг сабр-тоқатини синаманг”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ КХДРдан юборилган чиқинди шарларидан бири Жанубий Корея пойтахти Сеулдаги Президентлик мажмуаси устида ҳавода ёрилиб кетганди.
Муҳаммад Ҳодиев