КХДР Шарқий денгиз томонга снаряд учирди

Олам

image

Бугун, 27 январь куни Шимолий Корея Шарқий денгиз томонга камида битта снаряд учирган. Бу ҳақда Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб, “Yonhap” хабар берди.

Қайд этилишича, Пхеньян бундан аввал охирги марта жорий йилнинг 4 январь куни Шарқий денгиз томон баллистик ракеталар учирган. Ўша пайтда Жанубий Корея Президенти Ли Чже Мён Хитой Халқ Республикаи Си Цзиньпин билан саммит музокараларида қатнашиш учун Пекинга йўл олган бўлган.

Ҳозирча ушбу галги снаряд учирилишининг аниқ сабаблари маълум эмас. Жанубий Корея ҳарбийлари вазиятни диққат билан кузатаётгани ҳамда эҳтимолий хавфларга қарши тайёр ҳолатда эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея расмийлари Шимолий Корея ҳаво ҳудудини бузганликда гумон қилинаётган дронлар юзасидан тергов бошлаганди. Текширувда ушбу учувчисиз аппаратлар ҳарбийлар эмас, балки тинч аҳоли томонидан бошқарилган бўлиши мумкинлиги ўрганилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея КХДР снаряд баллистик ракеталар Шарқий денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг