Киев Путиннинг хавфли қарори ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашини чақиришни талаб қилди

Олам

image

Украина Россиянинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш эҳтимолига жавобан БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини зудлик билан чақиришга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда айтилди.

Қайд этилишича, Украина Британия, Хитой, АҚШ ва Франциядан Кремлнинг ядровий таҳдидига қарши самарали чоралар кўришини кутмоқда. Шу мақсадда Киев БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини зудлик билан чақиришни талаб қилган.

“Украина жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзоларини жиноятчи Путин режимига ўзининг навбатдаги ядровий провокацияларининг қатъиян номақбуллигини исботлашга ва тажовузкор давлатнинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолини самарали тўхтатиш ва олдини олиш учун қатъий чоралар кўришга чақиради. Россия таҳдид ва қўрқитиш воситаси сифатида эмас, балки урушнинг олдини олиш воситаси сифатида ядровий қуролнинг масъулиятли бошқарувчиси бўлишга сурункали қобилиятсизлигини яна бир бор тасдиқлади. Бутун дунё инсоният цивилизациясининг келажагига таҳдид солувчига қарши бирлашиши керак”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин Москва Минск томонининг илтимосига кўра, ўзининг тактик ядровий қуролларини Беларусга жойлаштиришини маълум қилганди. Шундан сўнг, Украина Европадан Москвага қарши санкцияларни кучайтиришни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин БМТ ядро қуроли Киев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг