Украина Европадан кўпроқ қурол ва Россияга қарши янги санкциялар кутмоқда
Олам
−
26 Март 2023
5230Киев Россия Президенти Владимир Путиннинг Беларусда тактик ядро қуролини жойлаштириш қароридан сўнг Европадан Москвага қарши санкцияларни кучайтиришини кутмоқда ва қарши ҳужум учун қўшимча қуроллар сўрамоқда. Бу ҳақда бугун, 26 март куни Франциянинг LCI телеканали эфирида Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Киев Париждан етакчи роль, масъулият, қатъийлик ва тарихий танлов қилишини кутмоқда.
“Россия бизга учувчисиз учиш қурилмалари, баллистик ракеталар билан ҳужум қилмоқда. Улар бизга қарши авиациядан, жумладан, тактик ядровий қуроллар билан жиҳозланиши мумкин бўлган авиациядан фойдаланмоқчи ва биз авиация соҳасида бир хил имкониятларга эга бўлган тақдирдагина уларга жавоб бера оламиз. Франциянинг бу борада ўрнак бўлиши жуда маъқул бўларди”, деган Михаил Подоляк.
Украина Президентининг маслаҳатчиси Париж томонидан Mirage қирувчи самолётларини етказилишини назарда тутмаганлигини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, Киев Германия томонидан мувофиқлаштирилган танк коалицияси мисолида Европада “ҳаво коалицияси” ҳам тузилишини кутмоқда.
“Бугунги кунда биз самарали авиация гуруҳини яратишимиз керак. Ҳа, Франция бошқа давлатлар билан ушбу соҳадаги музокараларни қўллаб-қувватлаш учун етакчи ва мувофиқлаштирувчи ролни ўйнаши мумкин”, деган Подляк Киевда Украинага қўшимча қурол-яроғларни етказиб бериш концепцияси борлигини қўшимча қилиб.
Унинг сўзларига кўра, бу етказиб беришларнинг барчаси Киевга қарши ҳужум учун керак. Бироқ ҳозирча Украинада етарлича ресурслар тўпланманган. Хусусан, 155 миллиметрлик снарядлар, танклар, тактик ўқ-дорилар ҳали ҳам етарли эмас. Шунинг учун Подаляк Ғарбни тезроқ ҳарбий ёрдам юборишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Россия Федерацияси Минск томонининг илтимосига кўра, ўзининг тактик ядровий қуролларини Беларусга жойлаштиришини айтганди.
LiveБарчаси