Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятидаги Китоб туманига Рустам Ғафуров ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 2 апрель куни халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган ва унда депутатлар Рустам Абдирасулович Ғафуровни Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон Республикаси банк академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Муроджон Абдураҳимов Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Китоб Рустам Ғафуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг