Китобдаги олтин конини аукционга чиқариш кераклиги айтилди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарур. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

Билдирилишича, жорий йилда Қашқадарёга 3,5 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш режалаштирилган. Ўтган беш ойда Косон, Китоб ва Чироқчида инвестиция қарийб 2 карра ошгани таъкидланди. 

Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.

Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё олтин кони Китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг