Кириш имтиҳони тестида мураккаб саволлар 50 фоизга қисқартирилди

Жамият 3754
image

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида тест синовларидаги саволлар қандай бўлади? Бу ҳақдаги саволларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаев қуйидагича жавоб берди:

“30 та саволдан иборат тестда 6 та оддий савол, 18 та ўрта савол ва 6 та  мураккаб савол қўйилар эди. Кеча Давлат тест маркази билан маслаҳатлашиб олдикки, бу йил оддий саволни 6 тадан 9 тага кўпайтирамиз. Ўрта савол 18 талигича қолади, мураккаб савол эса 6 тадан учтага камайтирилади. 

Кўриб турибсизки, пандемия жараёни бўлди. Ёшларнинг ҳам бошидан маълум қийинчиликлар ўтди. Уларга шу каби енгилликларни яратиш устида ишлаяпмиз”. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
t
×