ОТМга кириш имтиҳони тест синовлари қачондан бошланиши айтилди
Жамият
−
28 Июль 2023 12391 1 дақиқа
2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари жорий йилнинг 1 август кунидан бошланади. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:
- 1-сменада соат 08:00 дан 11:00 га қадар;
- 2-сменада соат 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган бинолар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 11 кундан 13 кунгача давом этади ва 13 август куни тўлиқ якунланади.
Live
Барчаси