Магистратурага кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши айтилди

Local

image

2020/2021 ўқув йилида республика ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшириб, кириш имтиҳонларида (онлайн тест синовларида) иштирок этган абитуриентлар ўз натижалари билан тегишли ОТМнинг расмий веб-сайти орқали бугун соат 17:00 дан бошлаб танишишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда 2020 йил 8-20 сентябрь кунлари ўтказилди. 

Имтиҳонлар тест синови компьютер орқали онлайн олинди.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.


Rate Count

99

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends