Кимларда коронавирус қайталаши мумкин?

Жамият

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусдан тузалган беморларда антитаначалар шаклланган бўлса ҳам қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти. Кимларда антитаначалар бўлишига қарамай, касаллик қайталаши мумкин?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова бу саволга жавоб берди.

“Коронавирус касаллиги ҳали охиригача ўрганилмаган ва ҳозирги кунга қадар изланишлар давом этаётган касалликдир. Олимлар ушбу касаллик билан қайта касалланиш мумкинлигини инкор этмаяпти ва уларнинг фикрига кўра касаллик иммунитети паст, сурункали касаллиги бор ва касалликка қарши антитаначалари кам бўлган беморларда учраши мумкинини таъкидладилар. Изланишлар ушбу беморларда аниқланган вируслар жуда кўп маротаба мутацияга учраганини ҳам кўрсатмоқда.

Кўпчилик мен касалликдан қутилдим, антитаначалар бор деб ниқобсиз, масофани сақламасдан юришни бошладилар. Юқоридаги маълумотларга асосланиб, атрофдагиларни хавф хатарга қўймаслик учун ҳам барча санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этишни тавсия этамиз”, дейди Барно Абдусаматова.

Элатиб ўтамиз, Гонконгда коронавирусдан 4,5 ой аввал соғайган эркак қайтадан касалликка чалинганди. У сафаридан қайтганида аэропортда тест топшириб, касаллигини билган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

454

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг