Кимлар ОТМга кириш имтиҳонлари учун пул тўламайди?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Республика олий таълим муассасаларига тест топширадиган абитуриентлар 111 500 сўм миқдорида пул тўлашади. Аммо ушбу маблағни тўламайдиган абитуриентлар тоифаси ҳам мавжуд. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров маълумот берди.

Расмийнинг маълум қилишича, таълим муассасалари (мактаб, лицей ва коллежлар)ни 2020 йилда тамомлаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар, тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар тест топшириш учун тўлов қилишмайди.

Бундан ташқари, чет эл фуқаролари, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига (маъданият, санъат, спорт ва ҳоказо) рўйхатдан ўтган абитуриентлар ҳамда тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтиҳон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар ҳам шулар тоифасига киритилган.

Шунингдек:

- Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;

- Ота (онаси) хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимлари фарзандлари;

- Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари);

- Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;

- Танлов ёки мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофоти соҳибларидан (халқаро фан олимпиадаси, Республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон) ҳам тўлов ундирилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг