Кимлар коронавирусга қайта чалинади?
Саломатлик
−
21 Ноябрь 2020
20355Янги турдаги коронавирусга қайта чалиниш деярли мумкин эмас, аммо бу камдан кам ҳолатларда учраб туради. Бу ҳақда россиялик аллергист-иммунолог шифокор Владимир Болибок маълумот берган.
Унга кўра, одамларда иммунитет тизимининг ишлашини бузадиган жиддий касалликлар мавжуд бўлган тақдирда коронавирусга қайта чалиниш мумкин.
Шунингдек, онкологик касалликка чалинганлар ва иммунодепрессантлар қабул қиладиганлар ҳам коронавирусни қайта юқтириб олиши мумкин.
Мутахассис соғлиғида муаммо бўлмаган одамларни COVID-19 га қайта чалинишдан қўрқмасликка чақирган.
"Аслида касалликни бошдан кечириб бўлган ёки касалликка қарши эмланиб бўлганлар коронавирусга қайта чалинса, иммунитети янада мустаҳкамланади", деган Болибок.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қайта чалиниш ҳолати кузатилган.
Дунёда коронавирусга чалинганлар 57 млндан ошган. 1,3 млндан кўп бемор вафот этган.
LiveБарчаси