“Кимченинизм”: Ким Чен Ин отаси ва бобосининг суратларини олдириб ташламоқда

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикасида мамлакатнинг собиқ етакчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг портретлари йўқолиб қола бошлади. Бунга Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари Ким Чен Иннинг буйруғи сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри Жанубий Корея разведкасига асосланиб, хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин ўзини “Буюк етакчи” деб чақиришларини хоҳламоқда. Бунгача унинг бобоси, КХДР асосчиси Ким Ир Сенни шундай чақиришган.

КХДР Давлат кенгашининг амалдаги раиси Ким Чен Ин амалдорларга фуқаролар орасида янгича фикрлашни илгари суришни буюрган. У “кимченинизм” деб номланган ва аллақачон КХДР ҳукмрон доиралари орасида фаол қўлланмоқда. Жанубий Корея мутахассислари Ким Чен Ин шу тариқа ўзиданда машҳур бўлган аждодлари “сояси”дан чиқмоқчи деб ҳисоблаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин 2011 йил охирида отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг ҳокимият тепасига келган ва унинг бобоси Ким Ир Сен эса КХДР асосчиси бўлган, у 1994 йилда вафот этган. КХДР давлат мафкурасида шундай дейилган: ўғил ҳеч қачон отасининг васиятига хиёнат қилмайди. Ким Чен Иннинг меросхўри бор-йўқлиги номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

618

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг