Ким Путинни энг яқин дўстим деб атади

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путинни Янги йил билан табриклаб, уни “энг яқин дўстим” деб атади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг KCNA ахборот агентлиги хабар берди.

“Ўртоқ Ким Чен Ин ўзининг энг яқин дўсти ва сафдоши Путинни Янги йил билан самимий табриклаб, ўз номидан, Корея халқи ва Қуролли кучларининг барча аскар ва офицерлари номидан қардош рус халқига, жасур рус армиясининг барча ҳарбий хизматчиларига самимий табриклар йўллади”, дейилади хабарда.

KCNA маълумотларига кўра, Ким 2024 йилнинг стратегик ҳамкорлик муносабатлари, янги даражадаги дўстона муносабатлар сифатида анъанавий Корея-Россия дўстона муносабатларини ривожлантиришга олиб келган муҳим йўл бўлганини эслатди. У Путинга 2025 йил “ХХI асрда Россия армияси ва халқи неонацистларни енгиб, урушда ғалаба қозонадиган ғалаба йили бўлишини” тилаган.

Кремль сайтида Ким Чен Ин Путинни Янги йил билан табриклаган давлат ва ҳукумат раҳбарларидан бири сифатида қайд этилган. Ушбу табрикнинг аниқ матни йўқ. Кремлдан табрик телеграммаларини олганлар орасида Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер ҳам бор.

Июнь ойида Путин Шимолий Кореяга ташриф буюрди ва Ким Чен Ин билан кенг қамровли стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ушбу ҳужжат ҳақиқатда мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий иттифоқни мустаҳкамлайди. Битимнинг 4-моддасига кўра, томонлардан бирига ҳужум қилинган тақдирда иккинчиси барча мавжуд воситалар билан ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади.

Октябрь ойида Украина Президенти Владимир Зеленский КХДР ўз аскарларини Россияга ёрдам бериш учун юборганини айтди. Кейинчалик бу маълумотни Жанубий Корея разведкаси ва Пентагон ҳам тасдиқлади. Киев маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга 12 минггача аскарини ўтказиши мумкин. Ноябрь ойида АҚШ Давлат департаменти уларнинг аксарияти аллақачон Курск вилоятидаги жанговар ҳаракатларда қатнашаётганини айтган эди. Сеулга кўра, Москва ҳар бир ҳарбий хизматчи учун Пхеньяннга 2 минг доллар тўлайди, бу КХДР оддий фуқаросининг йиллик маошига тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Россия аскарлари ўлган шимолий кореяликларнинг юзларини ёқиб юбораётганини айтган эди. У кореяликларнинг Россия раҳбари Владимир Путин учун жанг қилиши ва ўлишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини таъкидлаб, ўлимдан кейин ҳам улар ҳеч нарсага эришмаслигини эслатди. Зеленский ҳалок бўлган КХДР аскарларининг ёқиб юборилишини “Россияда ҳукм сураётган ҳурматсизлик, инсонийликка, ҳамма нарсага ҳурматсизлик намойиши” деб атаганди. Жанглардан бирида Украина Махсус операция қўшинлари Россия томонида жанг қилган биринчи Шимолий Корея аскарини қўлга олди. Аммо Зеленский Москва томонида Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган ва Украина Махсус операция қўшинлари томонидан асирга олинган Шимолий Корея аскарларининг барчаси олган жароҳатлари туфайли вафот этганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг