Ким Чен Ин янги ракетасини синовдан ўтказди (фото)

Олам

image
Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида тўқнашувлар бошланиш арафасида – NYT north_east

Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида тўқнашувлар бошланиш арафасида – NYT

Кеча, 28 январь куни Шимолий Корея сувости кемасидан иккита янги “Пульхвасаль-3-31” қанотли ракеталарини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди

Синовларни мамлакат етакчиси Ким Чен Ин бошқарган. Қайд этилишича, ракеталар тахминан икки соат парвоз қилган ва шартли нишонларга аниқ зарба берган. 

"Синов атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади ва у минтақадаги вазият билан боғлиқ эмас эди. Ҳурматли, ўртоқ Ким Чен Ин синов натижасидан жуда мамнун бўлди", дейилади агентлик хабарида. 

Ўз навбатида, Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси КХДР ўзининг шарқий соҳилидан Япон денгизи томон бир нечта қанотли ракеталарни учирганини тасдиқлади.

Ким Чен Ин ракеталарни муваффақиятли синовдан ўтказгандан сўнг Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондонлиги билан ядровий сувости кемаси ва бошқа янги кемаларни қуриш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди. 

Шимолий Корея етакчисининг таъкидлашича, ҳарбий-денгиз кучларини ядровий қурол билан жиҳозлаш “замоннинг долзарб вазифаси ва ядровий стратегик қуролли кучларни яратишнинг асосий талабидир”.

Маълумот учун, КХДР 2023 йилнинг март ойида ядро зарядини симуляция қилувчи экспериментал каллакларга эга “Хвасал-1” ва “Хвасал-2” стратегик қанотли ракеталарини синовдан ўтказган. Улар “Хвасан-31” тактик ядро каллаги билан жиҳозланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. “Yonhap” агентлиги “Пульхвасаль-3-31” номидаги 31 рақами айнан шу жанговар каллакни ўрнатиш имкониятини англатишини тахмин қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея “Пульхвасаль-3-31” қанотли ракетасини илк марта жорий йилнинг 24 январь куни синовдан ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея қанотли ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг