Ким Чен Ин яна ракета учирди

Олам

image

Кеча, 9 март куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин раҳбарлигида ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Унда “ғарбий фронтдаги” сохта душман аэродромига зарба берилди. Бу ҳақда KCNA хабар берди.

Қайд этилишича, КХДР етакчиси машғулотларга қизи билан келган. Машғулотлар давомида олтита мобил учириш мосламасидан камида битта ракета учирилган. 

Пхеньяндан ракета учирилиши арафасида Жанубий Корея томони ҳам битта қисқа масофали баллистик ракета учирганини пайқаган. Таъкидланишича, машқлар ҳақиқий жангга яқин шароитда бўлиб ўтган.

“Душманлар сўнгги пайтларда ўта эҳтиёткор бўлиб қолган. Корея ярим оролида ҳарбий тўқнашув хавфини бартараф этиш учун жавоб чоралари, олдини олиш учун эса доимо тайёр туриш жуда муҳим”, деган Ким Чен Ин.

Шунингдек, у ракета бўлинмалари иккита стратегик вазифани бажариши кераклигини таъкидлаган. Биринчидан, улар урушни ушлаб туришлари керак, иккинчидан, агар бу муваффақиятсизликка учраса, уруш бўлса, ташаббусни ўз қўлларига олиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13–23 март кунлари Шимолий Корея таҳдидига жавобан АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари ҳамкорлигида “Озодлик қалқони” кенг кўламли манёврлари ўтказилиши режалаштирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг