Ким Чен Ин ва қизи оқ халатда кўриниш берди. Улар нимани текширмоқда?
Олам
−
17 Май 2023
7944Кеча, 16 май куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қизи билан биргаликда мамлакатнинг биринчи разведка сунъий йўлдошини учиришга тайёргарликни текширди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликка кўра, сунъий йўлдош учиришга тўлиқ тайёр. Тадбир давомида Ким Чен Ин сунъий йўлдошнинг муваффақиятли учирилишини ҳозирги давлат хавфсизлиги ҳолатининг шошилинч талаби деб атаган.
Шунингдек, ота-бола сунъий йўлдошининг учирилиши учун масъул қўмитанинг иш режасини тасдиқлаган.
“АҚШ империалистлари ва Жанубий Корея қўғирчоқ тўдасининг КХДРга қарши қарама-қарши макрлари қанчалик умидсиз бўлса, биз ўз суверенитетимиз ва ўзимизни мудофаа қилиш ҳуқуқимиздан шунчалик муносиб ва тажовузкорона фойдаланамиз”, дея иқтибос келтирган агентлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин қизи билан янги Xvason-18 қитъалараро баллистик ракетасини қаттиқ ёқилғида синовдан ўтказганди.
Таъкидлаш жоиз, Ким Чен Иннинг қизи охирги вақтларда жуда кўп омма эътиборига тушмоқда. У дадаси билан кўп бора ракета учирилишини текширмоқда. Ким Ченнинг қизи ҳақида ушбу мақолада тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.
LiveБарчаси