Ким Чен Ин ўтирган поезд Россияга етиб келди

Олам

image

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин давлат ташрифи билан Россияга етиб келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

КХДР вакиллари жой олган поезд Приморьедаги Хасан темир йўллари станциясига келиб тўхтаган. Ким Чен Инни у ерда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосарлари Александр Козлов ва Игорь Моргулов, Россия Федерациясининг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мацегора кутиб олди.

Маълум бўлишича, Ким Чен Ин ҳозирда Приморьедан Владивостокка йўл олган, у ерда 25 апрелда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ким Чен Ин Россия-КХДР

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made