Ким Чен Ин стратегик қанотли ракетани учириш машқларини шахсан кузатди (фоторепортаж)
Олам
−
21 Август 2023
7346Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армияси денгиз флоти кемасига ўтирди ва денгиздан учириладиган стратегик қанотли ракетани учириш машқларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Ким Чен Ин денгиз патруль хизмати топшириғини бажарадиган 661-сонли патруль кемасига ўтириб, унинг қурол-яроғи ва жанговар тайёргарлигини текшириб кўргандан сўнг, кема денгизчиларининг стратегик қанотли ракета учириш бўйича машғулотларини кузатган.
“Круиз ракетаси мўлжалга тез ва аниқ зарба берди, бу эса кеманинг доимий тайёргарлиги ва ҳужум қобилиятини тасдиқлади”, дейилади агентлик хабарида.
Шунингдек, КХДР раҳбари Корея халқ армияси ҳарбий-денгиз кучларининг барча флотларини сафарбарликка доимий шай ҳолатда сақлашни буюрган. Шу билан бирга, у реал шароитларда жанговар тайёргарлик кўриш усули сифатида мунтазам машғулотлар ўтказиш муҳимлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, Жанубий Корея ва АҚШ жорий йилнинг 21-31 август кунлари “Ulchi Freedom Shield” йиллик қўшма машқларини ўтказади. Пхеньян эса мунтазам равишда Вашингтон ва Сеулни Корея ярим ороли ҳудудидаги бундай манёврлар учун танқид қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь