Ким Чен Ин Си Цзиньпинни коронавирус устидан қозонилган ғалаба билан табриклади

Олам

image
Коронавирусга оид муҳим кашфиётга яқин турган хитойлик олим отиб кетилди north_east

Коронавирусга оид муҳим кашфиётга яқин турган хитойлик олим отиб кетилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитой раиси Си Цзиньпинни коронавирус касаллиги устидан қозонилган ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Шимолий Корея раҳбари ХХРнинг муваффақиятларидан ўзи ҳам мамнун эканини айтди. Шунингдек, КХДР раҳбари Си Цзиньпиннинг эпидемиологик вазиятни тактик ва стратегик жиҳатдан назорат қилганини мақтади.

Шу билан бирга, Ким Чен Ин хитойлик ҳамкасбига сиҳат-саломатлик тилаб, мамлакат коронавирусга қарши курашдаги ютуқларга “Си Цзиньпиннинг доно раҳбарлиги остида“ эришилганини эътироф этди.

Табрик Хитой раҳбарига қандай ва қачон етказилгани ҳақида Шимолий Корея агентлиги аниқлик киритмади.

Хитойнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, Хитойда охирги кун давомида коронавирус инфекциясининг битта ҳолати қайд этилган. Аммо биронта ҳам коронавирусдан ўлим ҳолати аниқланмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан боғлиқ 82 886 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 77 993 нафари соғайган, 4 633 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 260 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Хитой КХДР Коронавирус Хитойда Си Цзиньпинь

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг