Коронавирусга оид муҳим кашфиётга яқин турган хитойлик олим отиб кетилди

Олам

image
Хитой биздан ўзини олиб қочмоқда – ЖССТ вакили north_east

Хитой биздан ўзини олиб қочмоқда – ЖССТ вакили

Коронавирус бўйича тадқиқот олиб бораётган олим Бинг Лю АҚШда отиб кетилди. Бу ҳақда “The Washington Post“ хабар берди.

Таъкидланишича, олим коронавирусга оид муҳим кашфиётга яқин турган эди. У тадқиқот олиб борган Питсбург университети шундай маълумот берди. Аслида унинг отиб кетилгани ҳақида университет 2 май куни хабар берган. Аммо маҳаллий журналистлар энди ушбу воқеага эътибор қаратишди.

Маълум қилинишича, 37 ёшли тадқиқотчининг жасади 2 май куни Росс Таунс шаҳарчасидаги уйидан топилган. Марҳумнинг жасадида кўплаб ўқ жароҳатлари аниқланган. Полиция Лю ўз дўсти томонидан ўлдирилганини аниқлади. Кейинчалик дўсти ҳам қотиллик содир бўлган жой яқинида ўз жонига қасд қилгани маълум қилинди.

Университет ходимларининг таъкидлашича, Бинг Лю коронавируснинг ҳужайра механизмлари ва унинг асоратлари ҳақидаги кашфиётга жуда яқин келган. Улар ўлдирилган ҳамкасбининг тадқиқотини якунлаш учун барча имкониятларни ишга солишни маълум қилишди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус қандай келиб чиққани ҳақида ҳалигача аниқ маълумот йўқ. Олимлар вирусни кўршапалак организмида пайдо бўлган дейишмоқда. Лекин сиёсатчилар бундай фикрда эмас. АҚШ Президенти Дональд Трамп ва давлат бош котиби Майкл Помпео ушбу вирус Ухань лабораториясидан чиққанлиги ҳақида далиллари борлигини иддао қилишмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 3 820 838 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1,303,146 нафари соғайган, 265 096 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 2 252 596 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Коронавирус келиб чиқиши

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг