Ким Чен Ин гипертовушли ракетаси билан мақтанди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин энг сўнгги гипертовушли баллистик ракетаси ҳар қандай ракетага қарши мудофаа тизимини ёриб ўтишга қодир эканини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

“Дунёнинг ҳеч бир давлати бизнинг ўрта масофали энг янги гипертовушли ракетамизнинг жанговар қудратини эътиборсиз қолдира олмайди. У ҳар қандай зич ракетага қарши мудофаа тизимини самарали равишда енгиб, душманга кучли ҳарбий зарба бера олади”, дейди КХДР етакчиси

Ким Чен Иннинг билдиришича, КХДРнинг энг янги гипертовушли ракетаси Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳар қандай душманни тўхтатиб туриш учун мўлжалланган.

Маълумотларга кўра, Пхеньян атрофидаги полигондан шимоли-шарқ йўналишда учирилган гипертовушли бошқарилувчи жанговар каллакга эга ракета товуш тезлигидан 12 баравар юқори тезликда ҳаракатланиб, белгиланган траектория бўйлаб учган. Унинг дастлабки максимал баландлиги 99,8 километрга, иккинчи максимал баландлиги эса 42,5 километрга етиб, учириш жойидан 1 500 километр узоқликда очиқ сув ҳавзасидаги белгиланган ҳудудга аниқ етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учиргани хабар қилинган эди. Ракета Япониянинг махсус иқтисодий зонаси ташқарисига – Япон денгизига қулаган. Ҳеч қандай зарар ҳақида хабар берилмаган. Япония Бош вазири Сигеру Исиба тегишли вазирлик ва идораларга маҳаллий аҳолига вазият ҳақида тезкор маълумот етказиш, минтақада кемачилик ва фуқаро авиацияси хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин гипертовушли ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг