Ким Чен Ин АҚШ-КХДРнинг келажакдаги муносабатлари ҳақида гапирди
Олам
−
18 Июнь 2021
5961Шимолий Корея ҳам АҚШ расмийлари билан диалог ўтказишга, ҳам юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршиликка тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг ялпи мажлисида гапирган, деб хабар бермоқда “Yonhap” агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, қарама-қаршиликка “тўлиқ тайёр бўлиш” керак.
Хабарда айтилишича, Ким Чен Ин АҚШнинг янги ташкил этилган маъмуриятининг КХДРга нисбатан сиёсий тенденциясини батафсил таҳлил қилган. Шунингдек, у Корея яриморолидаги вазиятни “барқарор назорат қилиш” учун ҳаракатларни амалга оширишга ҳам чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Ким Чен Ин АҚШ КХДРнинг асосий душмани эканини айтганди. У давлатлар ўртасидаги муносабатлар Вашингтон душманлик сиёсатидан воз кечган тақдирдагина ўзгариши мумкинлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси