Ким Чен Ин АҚШни Шимолий Кореянинг асосий душмани деб атади
Олам
−
09 Январь 2021
7149Қўшма Штатлар КХДРнинг асосий душмани; давлатлар ўртасидаги муносабатлар Вашингтон душманлик сиёсатидан воз кечган тақдирдагина ўзгариши мумкин. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея Меҳнат партиясининг VIII съездида айтиб ўтди.
“Бизнинг келажакдаги ташқи сиёсий фаолиятимиз инқилобий ривожланишимиз йўлидаги асосий тўсиқ ҳамда энг катта душман бўлган Қўшма Штатларни бостириш ва бўйсундиришга йўналтирилган бўлиши керак”, дейди у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, давлатлар ўртасида янги алоқаларни ўрнатиш учун Вашингтон Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатини ўзгартириши керак. КХДР раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШнинг бу маънодаги сиёсати сўнгги йилларда Пхеньяннинг минтақадаги кескинликни камайтиришга уринишларига қарамай, янада ёмонлашган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвон 2020 йил ёзида КХДР ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар “умидсизлик нуқтасига” етганини айтганди. Унинг фикрига кўра, КХДР Вашингтондаги ядровий зарба бериш мақсадлари рўйхатига киритилган.
Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трамп декабрь ойи охирида Ким Чен Ин билан алоқаларни ўрнатгани туфайли КХДР билан ядро урушидан қочишга муваффақ бўлганини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР Президенти Ким Чен Ин 2019 йилнинг февралида учрашган эди. Ўшанда учрашуви кескин тус олган, тушлик бекор қилинган.
LiveБарчаси