Кичик Бердимуҳамедов иккинчи китобини ҳам ёзиб тугатди
Маданият-санъат
−
24 Март
6871Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ўзининг иккинчи – “Анау – минг йиллар илгариги маданият” китобини ёзди. У бу ҳақда бугун, 24 март куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, китоб 2023 йил ноябрь ойида ТУРКСОЙ томонидан Анау шаҳри “Турк дунёсининг маданий пойтахти”, деб эълон қилингани муносабати билан ёзилган.
Бердимуҳамедов шаҳарда туркман халқининг энг қадимий, бой тарихи ва маданиятига оид кўплаб далиллар топилганини қўшимча қилган.
Маълумот учун, 2023 йил декабрь ойида Сердар Бердимуҳамедов ўзининг “Ёшлар – Ватан таянчи” номли илк китобини тақдим этган эди. Унинг отаси, собиқ президент ва амалда Туркманистон халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 35 дан ортиқ китоб ёзган. Мамлакат биринчи президенти Сапармурод Ниёзовнинг “Руҳнома” асари узоқ вақт мактаб ва олий таълим муассасаларида дарслик сифатида ўқитилган.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Ўзбекистон Миллий университетида Туркманистон Президентининг илк китоби тақдимоти бўлиб ўтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь