ХЖС Нетаньяхуни ҳибсга олиш учун ордер беришни кечиктирди  

Олам

image

Гаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги операция давомида ҳарбий жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш ордерлари масаласини кўриб чиқишни кечиктиришга қарор қилди. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” ёзмоқда.

Кечиктириш Буюк Британия 10 июнь куни суднинг дўсти сифатида ХЖСнинг Исроилга нисбатан юрисдикцияси бўйича кузатувларни тақдим этиш учун ариза топширганидан кейин содир бўлди.

Суд бошқа мамлакатларга 2024 йил 12 июлгача шу каби аризаларни топшириш учун вақт берди ва бу очиқ чақирув эмаслигини таъкидлади. “The Jerusalem Post” газетасининг ёзишича, бундан кейин ҳибсга олиш учун ордер бериш жараёни бир неча ойга чўзилиши мумкин.

Буюк Британиянинг кузатувлари ХЖСнинг судгача бўлган палатаси аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Муҳокама қилиш жараёни очиқ бўлиши мумкин, гарчи ҳибсга олиш тўғрисида ордер бериш тартиблари одатда гумондорларни огоҳлантирмаслик учун сир сақланади.

ХЖС прокурори Карим Хон Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўрагани 20 май куни маълум бўлди. Шу билан бирга, ХЖС ҲAMАС гуруҳининг уч етакчиси – Яҳё Синвар, Муҳаммад Деиф ва Исмоил Хонияни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраган. Уларни ҳибсга олиш ордерлари ҳам кечиктириладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Нетаньяху ХЖС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг