ХВЖ Яқин Шарқ урушининг иқтисодий оқибатларидан огоҳлантирди

Олам

image

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари Кристалина Георгиева Яқин Шарқдаги инқирознинг эҳтимолий иқтисодий оқибатлари, хусусан, инфляциянинг ошиши ва иқтисодий ўсишнинг пасайиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у “Bloomberg”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз мамлакатлар, одамлар, жамият ва корхоналарга таъсир кўрсатаётган каналларни биламиз. Биринчиси – кўтарилган энергия ресурслари нархлари. Иккинчиси – путур етган ишонч. Учинчиси – саёҳат ва савдодаги узилишлар. Буларнинг барчаси ҳозир содир бўлмоқда. Савол шундаки, бу қанча давом этади. Аввалги тажрибага таяниб айтишим мумкинки, агар энергия нархлари 10 фоизга ошса ва бу ҳолат бир йил давомида сақланиб қолса, инфляция 40 базис пунктига ошади, иқтисодий ўсиш эса тахминан 0,1–0,2 фоизга пасаяди”, дейди Георгиева 

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматлар воқеаларнинг бундай ривожига тайёр бўлиши, Марказий банк раҳбарлари эса “ҳам нархлар, ҳам валюта фронтида” содир бўлаётган жараёнларга янада эътиборлироқ бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги ҳарбий тўқнашув жаҳонда Америка валютасига бўлган талабни кескин оширгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқаро валюта жамғармаси Кристалина Георгиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг