Хўжайлида бир оиланинг 4 аъзоси ва 2 меҳмон ис газидан ҳалок бўлди
Crime
−
10 December 2020 6546 1 minute
Кеча, 9 декабрь куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бир оиланинг тўрт аъзоси ва уларникига меҳмонга келган икки киши ис газидан заҳарланиб, вафот этди.
Қорақалпоғистон прокуратураси маълумотига кўра, “Саманкўл” ОФЙда яшовчи Г.Ю., А.Р. уларнинг болалари 2009 йилда туғилган Х.Э. ва 2013 йилда туғилган Х.А., шунингдек, ўша уйга меҳмонга келган К.А. ва Х.А. иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Хўжайли туман прокуратураси тарафидан тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб бориляпти.
Тергов ҳаракати устидан Қорақалпоғистон прокуратураси назорати ўрнатилган.
Live
All