Хўжаободга янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қарорига асосан Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига Жамшид Рафиқжон ўғли Бозорбоев тайинланди. Бу ҳақда бугун, 14 февраль куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бозорбоев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, янги ҳоким 1990 йили Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида туман ҳокимлиги, Андижон вилояти “Сувоқава”, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари, Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ва раҳбар лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Хўжаобод туманига Акмалжон Алиевич Мирзаолимов ҳоким вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Шуҳрат Абдураҳмонов Хўжаобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг