Хўжаобод туманига ҳоким тайинланди

Жамият

image

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманига Акмалжон Алиевич Мирзаолимов ҳоким вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Акмалжон Мирзаолимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Хўжаобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўлароқ фаолият юритиб келаётган эди.

У 2022 йилнинг февралидан бери туманга ҳокимлик қилиб келаётган Ўткирбек Шукуровнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Акмалжон Мирзаолимов 1979 йилда Қўрғонтепа туманида туғилган. 2005 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида фермер хўжаликларида ҳисобчи, тижорат банки мутахассиси, ғазначилик бўлинмаси инспектори, вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасида бўлим бошлиғи ва МФЙда ҳоким ёрдамчиси каби лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча,  6 февраль куни Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Хўжаобод Акмалжон Мирзаолимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг