Хусусий тартибда донор қонини тўплашга рухсат берилади
Жамият 24 Январь 10:00
2043
Ўзбекистонда донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21 январда қабул қилинган “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармон билан фармацевтика соҳасидаги чекловларни камайтириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилади. Жумладан,
• донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ;
• дори воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов;
• халқаро брендлар асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқаришга чекловлар бекор қилинади.