Хушхабар: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш қарийб 80 фоизга етди

Жамият

image

Бугоун, 13 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 256+ нафарга ортиб, 33 093 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    179 нафари Тошкент шаҳрида;

•    60 нафари Тошкент вилоятида;

•    9 нафари Андижон вилоятида;

•    8 нафари  Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 59 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 312 нафар, Тошкент вилоятида 204 нафар, Самарқанд вилоятида 39 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Бухоро вилоятида 13 нафар,  Андижон вилоятида 11 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар, жами 611 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, 26 270 (+611) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 79 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатда 6 608 нафар беморнинг даволаниши давом этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

538

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг