Хушхабар! Тошкентда ижара нархлари тушмоқда

Жамият

image

2023 йилнинг октябрь ойида пойтахтда барча турдаги хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан арзонлашган. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассисларининг таҳлилида келтирилган. 

Унга кўра, 2023 йилнинг октябрь ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари 6-14 фоизгача пасайган. Бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 370 доллардан 348 долларга (-5.9 фоизга) тушган бўлса, икки хонали хонадонлар учун 474 доллардан 437 долларга (-7.8 фоиз), уч хонали хонадонлар учун 611 доллардан 526 долларга (-13.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар учун 729 доллардан 633 долларгача (-13.2 фоиз) арзонлашган.

Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархлари 6-16 фоизга тушган. Хусусан, ушбу турдаги бир хонали хонадон учун ўртача ижара нархи 557 доллардан 508 долларга (-8.8 фоизга), икки хонали хонадонлар 695 доллардан 651долларга (-6.3 фоиз), уч хонали хонадонлар 867 доллардан 790 долларга (-8.9 фоиз), тўрт хонали хонадонлар 1102 доллардан 930 долларга (-15.6 фоиз) арзонлаган.

Маълумот ўрнида, 2022 йилда Тошкент шаҳрига релокантлар оқимининг кўпайиши ҳамда янги ўқув йили бошланиши билан талабалар томонидан ижарага бўлган талабнинг ошиши натижасида ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ижара нархлари сезиларли даражада ошиб кетган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ижара нархи энг қиммат ва арзон туманлар маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ижара квартира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made