Тошкентдаги ижара нархи энг қиммат ва арзон туманлар маълум бўлди
Жамият
−
17 Август 2023
12893Ўтган июнь ойи ҳисобига кўра, Тошкентда ижара бозоридаги нархлар барқарорлаша бошлади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришлар ҳақидаги таҳлилида маълум қилинган.
Таҳлилда айтилишича, йил бошидан буён пойтахтдаги ўртача ижара нархи деярли 15%га тушган.
“Тошкентда квартираларни ижарага бериш нархининг пасайиши сезиларли даражада секинлашди. Агар июнь ойида ижара бозори 2,4%га пасайган бўлса, июль ойида бу пасайиш 0,7%ни ташкил этди ва 1 кв.м. учун 8,7 доллардан ошмади”, деб ёзилади таҳлилда.
Шунингдек, 1 кв.м учун уй-жой ижараси нархи энг юқори бўлган туманлар:
1. Миробод – 11,7 доллар;
2. Яккасарой – 10,7 доллар;
3. Шайхонтоҳур - 10,5 доллар.
Пойтахтдаги уй-жой ижараси учун энг қулай манзиллар эса – Учтепа (7,1 доллар), Сергели (6,4 доллар) ва Бектемир (5,6 доллар) туманлари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони ҳам ортди.
LiveБарчаси