Хушхабар: 1 июлдан бирорта товар экспортига чеклов бўлмайди

Жамият

image

Эндиликда 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг Ўзбекистон соҳа ва тармоқларига таъсирини юмшатиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз очилди. 

Қайд этилишича, салқин ичимликлар, маиший техника, фармацевтика, алкоголь ва тамаки каби маҳсулотларни маркировкалаш тизими жорий қилинган. Лекин барча қонун-қоидаларга мос ишлаётган тадбиркорларнинг маҳсулотлари билан бир вақтда маркировкасиз товарлар ҳам бемалол сотилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳамма дўконлар ҳам маркировка билан ишламагани учун назорат занжири узилиб қолмоқда.

Йиғилишда Солиқ ва Божхона қўмиталарига маркировкалашнинг ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсирини камайтириш чораларини ишлаб чиқиш, маркировкалаш талаби бажарилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Қиммат бозорларда талаб юқори бўлган айрим товарлар экспортига чеклов қўйилгани учун кўплаб имкониятлар қўлдан бой берилаётгани қайд этилди.

Эндиликда 1 июлдан бошлаб бирорта товар экспортига чеклов бўлмаслиги эълон қилинди. Фақат 86 та товар гуруҳига кирган хомашё ва ижтимоий аҳамияти юқори маҳсулотларга нисбатан экспорт божлари жорий қилинади. Бу тадбиркорлар учун янги имконият экани таъкидланди. 

“Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Агар тадбиркорлар қиммат бозорларга ишласа, уларда маҳсулотни кўпайтириш, сифатни яхшилашга интилиш, иштиёқ ортади, манфаат бўлади”, деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу йиғилишда Ўзбекистонда шакарга акциз тўлови бекор қилиниши, қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланиши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев экспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг