ХТВнинг қарийб 4 млрдлик ноқонуний тендери “отмен” бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Халқ таълим вазирлиги қарийб 4 миллиард сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилди. 

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, умумий қиймати 3 млрд 618 млн сўмни ташкил қилган мазкур тендерда фақат бир манзилда жойлашган икки фирма иштирок этгани қайд этилган. 

Ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра, Халқ таълими вазирлиги қошидаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК буюртмачилигида e.tender.uzex.uz порталида жорий йилнинг 3 ноябрь куни “электрон таълим ягона тармоғи учун коммуникацион ва сервер қурилмалари етказиб бериш учун” эълон жойлаштирган. Тендерда “Inova Solution” МЧЖ ва “Tradein” МЧЖ таклиф билан қатнашган, якунда “Inova Solution” МЧЖ ғолиб деб топилган.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам,  тендерда иштирок этган икки фирма бир манзилда, яъни Навоий кўчаси, 24-уйда жойлашган, шунингдек, уларнинг таъсисчи ва раҳбарлари ўзаро аффилланган шахс ҳисобланади. Аммо буюртмачи томонидан айни жиҳатларга тўғри баҳо берилмаган. Натижада тендер ўтказилишида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонунларида белгиланган талаблар қўпол равишда бузилган.

Шу боис, Агентлик томонидан буюртмачига тендерни бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилган. 

Тақдимномани кўриб чиқиш натижасига кўра, ХТВ  қошидаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” ДУК буюртмачилигида берилган ушбу тендернинг ўрнатилган тартибда бекор қилиниши таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

тендер

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг