ХТВ ўқувчи синф хонасида пақилдоқ портлатгани бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда синф хонасида ўқитувчисини олдида пиротехника воситасини портлатган ўқувчининг тасвири акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, синфда пиротехника воситасини портлатган ўқувчи Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади.

Ҳодиса ишчи гурух томонидан ўрганилганда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси биринчи навбат тўртинчи соатдан кейинги танаффус пайтида мактабнинг 11-синф ўқувчиларининг тинчлигини сақлаш мақсадида хонага кирган, ўқувчиларни тартибга чақириб шу синф ўқувчиси Ж.Ш.га хонадаги парта стулларни тўғрилашни буюрган. Ж.Ш. ўқитувчининг танбеҳидан нотўғри хулоса чиқариб пиротехника воситасини ёқиб юборган. Ушбу ҳолатни шу синф ўқувчилари А.Қ. ва Н.С. видеога олиб ўзининг Tiktok`даги шахсий профилига жойлаган.

Воқеа юзасидан шу куннинг ўзидаёқ жамоатчилик ва ҳуқуқ тартибот орган ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб ҳисобланиб, базавий ҳисоблашнинг 2 баравари миқдорида, яъни 446 минг сўм миқдорида жарима қўлланилган.

Ўқувчилар бир йил муддатга туман ИИБда профилактик ишлари олиб бориш учун рўйхатга олинган. 

Ўқувчилар мактабининг тажрибали педагог ходимларидан мураббий бириктириб, таълим тарбиясини назоратга олиш ҳамда қизиқишига кўра тўгаракка жалб қилиш тўғрисида якуний хулосага келинган.

“Келгусида мактаб маъмурияти ҳамда педагог жамоаси ўртасида бундай салбий холатларга йўл қўймаслик ва ўқувчилар, ўқитувчилар тартиб интизомини қаттиқ назоратга олиш, МФЙ профилактика инспекторлари билан хамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатлар аянчли оқибатларга олиб келмаслиги учун ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан қарашга чақириб қолади”, дейилади вазрлик баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ХТВ пиротехника

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг