ХТВ собиқ депутат Қобил Дусовни судга берди
Жамият
−
10 Сентябрь 2020
17800Ижтимоий тармоқларда Халқ таълими вазирлиги фуқаро Қобил Дусовни судга берганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бу хабарларга муносабат билдириб, уни тасдиқлади.
“Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобил Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз”, дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, Қобил Дусов аввал “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгаши депутати бўлган. Дусов ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида аҳоли билан жанжаллашиши ортидан у партия сафидан четлаштирилган.
LiveБарчаси