ХТВ: Когонда ўқувчилар пахтага олиб чиқилгани ўрганиляпти

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Когон туманида мактаб ўқувчилари пахта теримига жалб этилгани ҳақидаги маълумот тарқалди. Қайд этилишича, пахта даласига бешинчи ва ундан юқори синф ўқувчилари олиб чиқилган. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги кунда мутасаддилар мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш натижасига кўра, мазкур иддаолар тасдиқланса, қонунни ҳимоя қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилиши лозим.

“Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва тизим ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилишига қарши ва жойлардаги тизим раҳбарларидан мажбурий меҳнатга йўл қўймасликни талаб қилади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги бу каби ҳолатларни олдини олиш ва халқ таълими тизими ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шикоятларни қабул қилишда қулай бўлган виртуал инспекторни ишга туширган. Тизимдаги ходимлар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганида ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони рақами орқали мурожаатларини юборишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

пахта Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг