ХТВ ходими 58 ёшида вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Биринчи бўлим масъул ходими Шуҳрат Воҳитович Расулов вафот этди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

“Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жамоаси Биринчи бўлим масъул ходими Шуҳрат Воҳитович Расуловнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига ва дўстларига таъзия изҳор қилади”, дейилган идора хабарида.

Халқ таълими вазирлиги 1962 йилда туғилган Шуҳрат Расуловнинг ўлими сабабини маълум қилмаган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Аввалроқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи Миродил Мирходиевич Қосимов 34 ёшида оғир касалликдан вафот этгани маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шуҳрат Расулов

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар