Пенсия жамғармасининг 34 яшар ходими жиддий касалликдан вафот этди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
16988Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи Миродил Мирходиевич Қосимов 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Жамғарма сайтида хабар берилди.
Жамғарманинг маълум қилишича, у жорий йилнинг 19 сентябрь куни жиддий касаллик билан оғир курашдан сўнг вафот этган.
Миродил Қосимов 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида, жумладан, 2010-2015 йиллар давомида пенсия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармасида Маблағларни бошқариш ва тўлов мониторинги бўлимида мутахассис, кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
2015-2020 йилларда Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратининг Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
“У ўзининг меҳнатсевар, маъсулиятли ва ҳар бир ишга пухталик билан ёндошиши билан тизим тараққиётига муносиб улуш қўшган.
Пенсия жамғармасида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган, тизимни ислоҳ этиш ишларида жонбозлик кўрсатган. Ўзининг садоқати, ишончи ва тинимсиз меҳнати пенсия соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.
У қалбимизда олийжаноб инсон, ишончли ҳамкасб, оилапарвар ва садоқатли дўст бўлиб қолади”, дейилади хабарда.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
LiveБарчаси