ХТВ: Дарс вақтида мажлис қилган директорга чора кўрилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб директори дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақиргани сабабли болалар 40 дақиқа қаровсиз қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, 2019 йил 6 сентябрь куни Чортоқ туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори Р.Бойдедаев томонидан 19 нафар ўқитувчини дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирганлиги сабабли бир мунча вақт ўқувчилар ўқитувчи назоратисиз қолган.

Мазкур ҳолат сабабли, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини намунали ташкил этишни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун мактаб директори Р.Бойдедаев ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Қайд этилишича, вилоят Халқ таълими бошқармаси бу борада тегишли чора-тадбирларни кўриб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ХТВ директор

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг